ROBOT RACING musobaqalariga qo'yiladigan talablar
Robo Racing мусобақасига қўйиладиган талаблар
1. Умумий қоидалар
Мусобақа жамоалар ўртасида ўтказилади. Ҳар бир жамоа рингга битта роботни қяди.
1.1. Мусобақа вазифаси
Роботлар ўз датчиклари кўрсатмаларига таяниш орқали стартдан финишгача бўлган трассани биринчи бўлиб босиб ўтишлари керак. Улар трассани (чекланган деворлар билан) йўналтириб, ҳаракат тезлигини танлашлари ва рақиблар билан тўқнашишдан қочишлари керак. Мусобақа жамоа белгиланган миқдордаги очколарни тўпламагунча давом этади.
1.2. Чекловлар
Жамоа қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- Иштирокчилар ёши 30 ёшдан катта бўлмаслиги керак;
- Жамоада 3 нафардан ортиқ иштирокчи бўлмаслиги керак (рақбарлар сони чекланмаган);
- Бир жамоа бир хил мусобақада иккита ёки бир нечта робот билан қатнашолмайди.
2. Роботга қўйиладиган талаблар
Робот қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- Эни – 300 мм дан ошмаслиги керак;
- Узунлиги – 300 мм дан ошмаслиги керак;
- Оғирлиги – 1000 г дан ортиқ бўлмаслиги керак;
- Бойи – 300 мм дан ошмаслиги керак.
Роботнинг оғирлиги ўлчов ускунаси хатосига қараб аниқланади.
Стартдан кейин роботнинг ўлчами ёки жойлашуви ўзгариши мумкин, лекин роботнинг трассадаги проекцияси текширув чегараси (300х000 мм) асосидан ошмаслиги ва роботнинг баландлиги 300 мм дан ортиқ бўлмаслиги керак. Робот мустақил ишлаши керак (тўсиқларни аниқлаш учун ультратовуш ёки инфрақизил датчиклардан фойдаланишга рухсат этилади).
Роботда ҳар қандай энергия манбасидан фойдаланишга рухсат берилади (батареялар, сиқилган ҳаво ва ҳоказо), фақат хавфсизлик сабабли кимёвий реакциядан фойдаланадиган энергия манбалари, масалан, ёнғин ёки портлаш тақиқланади. Шунингдек, занглатувчи бирикмалар ва суюқликларни пуркаш ҳам тақиқланади.
Роботларда ҳеч қандай хавфли қурилмалар ёки ўткир қисмлар бўлмаслиги керак, чунки улар жароҳатга олиб келиши мумкин.
Роботларда суюқ, занглатувчи ва пиротехника материаллари ёки тирик мавжудотлардан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳар қандай механизм ёки тизим бош ҳакам томонидан потенциал хавфли деб топилса, уни қўллаш тақиқланади ва у роботдан олиб ташланиши керак, акс ҳолда жамоа мусобақадан четлатилади.
3. Трасса тавсифи
Трасса четлари деворлар билан чекланган сиртдан иборат.
- Трассанинг эни – 700-1000 мм;
- Бурилишдаги эни – 700-1000 мм;
Деворлар трассанинг четларига ўрнатилган, деворнинг баландлиги – 100-200 мм.
4. Мусобақани ўтказиш тартиби
Дастлабки текширув: трассага чиқишдан олдин роботлар ҳакам томонидан текширилади ва қоидаларга (ўлчамлар, оғирлик ва ҳоказо) мувофиқлиги текширилади.
4.1. Пойгалар
Пойгалар уч хил бўлади: квалификацион, саралаш ва финал.
4.2. Квалификация
Роботлар квалификация пойгасини ўтказишлари керак. Роботлар рақиб жамоалар иштирокисиз ўйин майдонида текширилади. Текширувдан сўнг, функционал, структуравий ёки ўлчамли ўзгаришлар юз берган тақдирда, ҳакамларга хабар бериш керак. Ҳайъат ўзгаришларни тасдиқлаши ва зарур деб топса, такрорий текширувни ўтказиши мумкин.
4.2. Саралаш пойгалари - 1-босқич
Вазифа: белгиланган вақт мобайнида энг кўп айланишни босиб ўтиш. Старт ва тўхтатиш ҳакам сигналига мувофиқ амалга оширилади. Вақт чекловлари бош ҳакам томонидан белгиланади.
Бош ҳакам 1-босқичдаги пойгалар сонини роботлар сонига қараб белгилайди.
Пойга вақти тугаганидан сўнг ҳакамлар роботлар томонидан босиб ўтилган айланишлар ва вақтни қайд этадилар ва натижаларни умумий саралаш пойгаси жадвалига киритадилар.
4.3. Саралаш пойгалари - 2-босқич
2-босқич мажбурий эмас ва ўтказилмаслиги мумкин.
Иккинчи босқичда биринчи саралаш босқичининг натижаларидан қатъий назар, барча квалификациядан ўтган роботлар иштирок этадилар.
2-босқич пойгалари сони 1-босқич пойгалари сонига тенг.
4.4. Финал пойгаси
Бош ҳакам саралаш пойгалари натижаларига асосланиб, финалда қатнашадиган роботлар сонини белгилайди.
Финалга саралаш пойгаларининг бири орқали энг кўп айланишни босиб ўтган роботлар чиқадилар. Агар айланишлар сони тенг бўлса, айланишларни энг қисқа вақтда босиб ўтган робот ғолиб бўлади.
4.5. Роботларни жойлаштириш
Текширув ва квалификация пойгасидан сўнг иштирокчиларга мусобақа бошланишидан олдин тайёргарлик кўришлари учун вақт берилади. Иштирокчи ёки жамоа эълон қилинганидан сўнг, уларга 60 сония тайёргарлик учун вақт берилади. Роботлар старт учун ажратилган чизиққа жойлаштирилади.
4.6. Старт
Ҳакам сигнали билан иштирокчи роботни старт чизиғига қўяди. Роботни ёққандан сўнг, у 10 сония ҳаракатсиз туриши керак, шундан сўнг пойга бошланади.
Активациядан сўнг иштирокчилар бошқа роботлар ва иштирокчиларга халал бермасдан тез ва эҳтиёткорлик билан трассани тарк этишлари керак. Стартдан кейин иштирокчиларнинг трассада бўлиши мумкин эмас.
Иштирокчиларнинг ҳар қандай ташқи таъсири, ҳакамларга, айланишлар ҳисоблаш тизимига ёки бошқа жамоа роботларига аралашуви жамоанинг пойгадан четлатилишига олиб келиши мумкин.
4.7. Айланишлар ҳисобини юритиш
Айланишлар ва вақтни ҳисоблаш ҳакамлар томонидан амалга оширилади. Ҳар бир жамоа ўз роботининг айланишлари ва вақтини такрорий ҳисоблаш ҳуқуқига эга.
Робот финиш чизиғидан тўғри йўналишда ўтганида айланишлар сони ошади, тескари йўналишда ҳаракатланганида эса камаяди. Агар старт пайтида робот тескари йўналишда ҳаракатланса, тизимга -1 айланиш киритилади.
4.8. Пойгани тўхтатиш
Бош ҳакам пойгани тўхтатиш ҳуқуқига эга: қоидалар бузилганида ёки пойга иштирокчилари ўзаро келишган ҳолатда.
Пойга вақти тугаганида жамоа вакили роботни трассадан олиб ташлаши керак, бу пайтда ҳакамлар робот томонидан босиб ўтилган айланишлар сони ва вақтни қайд этадилар. Кейин ҳакамлар ҳар бир роботнинг пойгасидаги натижаларини эълон қиладилар.
Бош ҳакам роботни пойга давомида ёки унинг якунларига кўра дисквалификация қилиш ҳуқуқига эга ва дисквалификация сабабини кўрсатиши лозим. Бунда пойга натижалари бекор қилинади.
4.9. Пит-стоплар
Стартдан сўнг роботларга тегиш тақиқланади. Ҳар бир жамоа пойгада чексиз миқдорда пит-стоп қилиш ҳуқуқига эга. Пит-стоп тартиби:
- Пит-стоп заруратини ҳакамга хабар қилиш;
- Ҳакам роботни трассадан олиб, иштирокчига топширади;
- Пит-стоп таймери 1 дақиқага қўйилади. Яъни, пит-стоп вақти тугамай туриб, роботни трассага қайтариш ёки уни ҳаракатга келтириш мумкин эмас;
- Иштирокчи роботни таъмирлаш, эҳтиёт қисмларини алмаштириш ва/ёки дастурни ўзгартириш имкониятига эга;
- Пит-стоп вақти тугагандан сўнг робот пойгани давом эттиришга тайёр бўлса, уни старт зонасига қўйиш мумкин.
- Пит-стопдан кейин роботни қайтармаслик ҳуқуқига эга, бунда пойга натижалари бекор қилинмайди.
4.10. Жарималар
Ҳакам мусобақа қоидаларининг бузилишида пит-стоп белгилаши керак:
- Била туриб ёки билмасдан тўсиқ яратиш;
- Иштирокчининг ўз роботига ўзбошимчалик билан тегиши (ҳакам рухсатисиз);
- Старт буйруғидан ёки пит-стоп якунланишидан олдин роботни ишга тушириш;
- 10 сониялик старт танаффусининг йўқлиги;
- Ҳакамнинг фикрига кўра бошқа қўпол қоидабузарлик (ноцензур сўзлар ишлатиш, қониқарсиз хулқ ва ҳоказо, жумладан пойгадан ёки мусобақадан дисквалификация қилиш).
4.11. Мусобақани тўхтатиш ва қайта бошлаш
Фақат ҳакамнинг буйруғи билан пойга тўхтатилади ва қайта бошланади. Агар иштирокчининг роботи ишдан чиқса, пойга ҳисобга олинмайди ва якунланади. Иштирокчилар ўз роботлари билан мусобақада уч мартадан ортиқ қатнашолмайдилар. 3-уранишдан сўнг иштирокчи ёки жамоанинг энг яхши натижаси ҳисобга олинади.
6. Қоидаларни бузиш
Қуйидаги ҳолатлар қоидабузарлик ҳисобланади:
- Тақиқланган қурилмалардан фойдаланиш;
- Роботни мустақил бошқариш;
- Асосли сабабларсиз пойгани тўхтатишни талаб қилиш;
- Полигон ёки роботга тегиш ва роботга ёрдам бериш.
7. Баллар бериш тартиби
Квалификацияда энг яхши вақтни қайд этган робот 10 балл олади.
Агар робот айлана олмаса ёки белгиланган вақт ичида айланишни якунламаса, унга 0 балл берилади.
Қолган роботлар квалификацион вақтга кўра 0 дан 10 баллгача олади.
7.1. Саралаш пойгалари учун баллар бериш тартиби:
Саралаш пойгаларида энг кўп айланишни босиб ўтган робот 10 балл олади.
Қолган роботлар саралаш пойгаларидаги энг кўп айланишларга мувофиқ 0 дан 10 баллгача олади.
7.2. Финал пойгаси учун баллар бериш тартиби:
Финал пойгасида энг кўп айланишни босиб ўтган робот 10 балл олади.
Қолган роботлар финал пойгасидаги энг кўп айланишларга мувофиқ 0 дан 10 баллгача олади.
8. Ғолибни аниқлаш тартиби:
Мусобақада энг кўп балл тўплаган робот ғолиб бўлади.