ROBOT SUMO musobaqalariga qo'yiladigan talablar
СУМО роботлари учун талаблар
1. Умумий қоидалар
Мусобақа икки жамоа ўртасида ўтказилади. Ҳар бир жамоа майдонга биттадан робот қўяди.
1.1. Мусобақа вазифаси
Робот рақибни майдондан чиқариб юбормоғи лозим. Мусобақа жамоа белгиланган очколарни тўплагунга қадар давом этади.
1.2. Чекловлар
Жамоа қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- иштирокчилар ёши 30 ёшдан катта бўлмаслиги керак;
- жамоада 3 тадан ортиқ иштирокчи бўлмаслиги керак (рахбарлар сони чекланмаган);
- бир жамоа бир мусобақада бир нечта робот билан қатнашолмайди.
2. Роботга қўйиладиган талаблар
Робот қуйидаги талабларга мос келиши лозим:
- кенглиги – 200 ммдан ошмаслиги керак;
- узунлиги – 200 ммдан ошмаслиги керак;
- оғирлиги – 1000 г дан ортиқ бўлмаслиги керак;
- баландлиги – 200 ммдан ошмаслиги керак.
Робот мусобақа бошланганидан сўнг ҳажмини ошириши мумкин, лекин қисмларга ажралиб кетмаслиги ва раунд давомида яхлит ҳолатда қолиши лозим. Робот тўлиқ автоном бўлиши керак; дистанцион бошқариш таъқиқланади. Роботнинг ҳаракатини бошқарувчи дастурни бевосита мусобақа иштирокчиси яратиши керак.
Робот қурилишида қуйидаги элементлардан фойдаланиш таъқиқланади:
- рақиб робот сенсорларини кўрмайдиган даражада тўсқинлик қилувчи қурилмалар;
- рақиб робот электроникасини ўчирувчи ёки ишдан чиқарувчи қурилмалар;
- рақибга суюқлик, қўр, газ ёки бошқа моддаларни сочувчи қурилмалар;
- рақибга нарсаларни отувчи қурилмалар;
- рингга ёпишишни яхшилаш учун ёпишқоқ моддалар;
- вакуум насослар ва магнитлар каби босим кучайтирувчи қурилмалар.
Роботлар ҳеч қандай усул билан рингга, бошқа роботларга ёки иштирокчиларга шикаст етказмаслиги керак. 0,1 ммдан кичик радиусли ўткир қирралар қабул қилинмайди. Судьялар ёки ташкилотчилар робот қурилишидаги жуда ўткир жойларни изолента билан ёпиб қўйишни талаб қилишлари мумкин.
Раундлар ва мусобақалар оралиғида иштирокчилар роботни конструкциявий ёки дастурий жиҳатдан тезкор ўзгартириш (шу жумладан, таъмирлаш, батарея элементларини алмаштириш ва ҳ.к.) ҳуқуқига эгадирлар, агар бу ўзгартиришлар робот қурилиши талабларига зид бўлмаса ва мусобақа регламентларини бузмаса.
Роботлар фавқулодда ҳолатларда аккумуляторларни тез олиб ташлаш учун махсус жойга ёки хавфсизликни таъминлаш ва роботни сақлаш учун электр таъминотини тезкор ўчириш манбасига эга бўлиши керак.
3. Полигон тавсифи
Полигон текис юзага эга бўлиб, унинг марказида ринг ва унинг атрофида бўш ҳудуд жойлашган.
Ринг периметри бўйлаб қора чизиқли чегарага эга оқ рангли дискни ташкил этади. Чегара рингнинг бир қисми ҳисобланади, аммо рингнинг ён томон қисми рингга кирмайди.
Ринг атрофида бўш ҳудуд мавжуд. Рингнинг характеристикалари:
диаметр – 1,0 м
бўш ташқи ҳудуд – камида 100 мм.
4. Мусобақалар ўтказилиши тартиби
Мусобақа бошланишидан олдин иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган барча роботлар талабларга мувофиқлигини текширишдан ўтади.
Ҳар бир раунд 60 сония ёки роботлардан бири 1 очко тўплагунга қадар давом этади. Матч 3 раунддан иборат ёки роботлардан бири 2 очко тўплагунга қадар ўтказилади.
4.1. Роботларни жойлаштириш
Судья сигнали бўйича операторлар роботларни рингга қўйиш учун ёндашадилар.
Операторлар роботларни мустақил равишда қарши квадрантларга ўрнатадилар. Ҳар бир робот ринг чегарасида тегишли квадрант ичида жойлашиши керак. Роботнинг проекцияси ринг чегарасини камида қисман қамраб олиши лозим. Роботлар жойлаштирилгандан сўнг, уларни кўчириш мумкин эмас.
Биринчи раундда роботларни жойлаштириш тартиби судья томонидан қуръа ташлаш орқали аниқланади. Ҳар бир раундда роботлар рингда турли хил жойлаштирилади:
1-раунд – роботлар чап томонга қараб туради;
2-раунд – роботлар ўнг томонга қараб туради;
3-раунд – роботлар бир-бирининг қарши томонида, орқа қисми билан қараб туради.
4.2. Старт
Раунд бошланиши сигнали берилганда иштирокчилар роботларни ишга туширадилар ва раунддан четлашадилар (муҳим: роботлар ишга туширилганда 5 сония давомида қимирламаслиги керак).
4.3. Мусобақани тўхтатиш ва қайта бошлаш
Мусобақа ва раунд судья эълон қилганида тўхтатилади ва қайта давом эттирилади.
Раунд қуйидаги ҳолларда тўхтатилади ва қайта ўйналади:
- роботлар ўзаро тутишиб қолиб, 10 сониядан ортиқ вақт давомида ҳаракат қилмасдан ёки бир жойда айланиб туришса;
- роботлар ўзаро тегмасдан 10 сония давомида ҳаракат қилса ёки тўхтаса;
- ҳар иккала робот рингдан ташқари ҳудудга бир вақтнинг ўзида тегса ва қайси робот аввал тўқнашганини аниқлашнинг иложи бўлмаса.
Раундни қайта ўйнаш уч мартадан ортиқ амалга оширилмайди. Агар учинчи қайта ўйиндан кейин ҳам раунд натижаси аниқланмаса, бу раундда ҳеч қайси роботга очко берилмайди.
Агар рақиб мусобақа бошланишида роботини рингга қўймаган бўлса, иккинчи иштирокчи 2 очко олади ва рақиб мусобақани ютқазган деб эълон қилинади.
Мусобақа якунлангани эълон қилинганидан сўнг жамоалар роботларни майдондан зудлик билан олиб ташлашлари керак.
5. Қоидалар бузилиши
Агар иштирокчи бир мусобақа давомида икки қоидабузарликка йўл қўйса, рақиб ўз роботини қоидабузар роботнинг орқасига қўяди. Учинчи қоидабузарлик содир этилганда, раунд учун очко рақибга берилади. Қоидабузарликлар қуйидагилардан иборат:
- иштирокчи сабабсиз мусобақани тўхтатишни талаб қилса;
- иштирокчи судья вақтни узайтирмаган ҳолда, раунд тугаганидан кейин 60 сониядан ортиқ тайёргарликка сарфласа;
- иштирокчи судья рухсатисиз раунд давомида полигонга ёки роботга тегса.
6. Очколарни ҳисоблаш
1 очко роботга қуйидаги ҳолларда берилади:
- рақиб робот рингдан ташқари ҳудудга, шу жумладан, рингнинг ён томонига тегса;
- робот ҳаракатда давом этади, аммо рақиб робот 7 сония давомида ҳаракат қилмайди (рақиб робот жанговар ҳаракатни хоҳламайди, деб эълон қилинади).
7. Ғолибни аниқлаш
Мусобақада энг кўп очко тўплаган робот ғолиб деб топилади.
Агар раунд вақтининг тугаши билан якунланса, ҳеч қайси роботга очко берилмайди.
Мусобақада энг кўп очко тўплаган робот ғолиб деб топилади. Агар мусобақа якунида очколар тенг бўлса, дуранг деб эълон қилинади.
Агар ғолибни аниқлаш зарурати туғилса ва очколар тенг бўлса, қўшимча раундлар ўтказилади. Қўшимча раундда ғалаба қозонган робот мусобақа ғолиби деб топилади. Агар қўшимча раунд натижасига кўра ҳам ғолиб аниқланмаса, судьялар рақибларнинг тактикаси, агрессивлиги ва фаоллиги асосида ғолибни танлайдилар.
Енг кўп балл тўплаган робот мусобақада ғолиб чиқади.